Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасининг янги раҳбарларини таништириш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур йиғилишда Тошкентдан келган шифокорларни яшаш жойлари билан таъминлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш масаласи муҳокама қилинди.
* * *
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан "Бунёдкор" МФЙда давра суҳбати ташкил этилди.
"Ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш — ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифаси", "Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш — мақсадимиз" лойиҳалари доирасида ташкиллаштирилган тадбирда партия фаоллари ва бир гуруҳ "Бунёдкор"ликлар иштирок этишди.
Унда тинчлик ва хотиржамликни асраб-авайлаш, ёшларни ҳар томонлама етук, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан камол топтириш масалалари ҳақида фикр юритилди.
* * *
"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.
"Саломатлик кунлари" мавзусида ўтказилган беллашувлар Навбаҳор туманида бўлиб ўтди. Турли эстафеталарда куч синашган болажонлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
* * *
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлими томонидан амалга оширилган тадбирда бир қатор манфаатдор ташкилот ва идоралар масъуллари иштирок этди.
Тадбир давомида "Ҳаракатлар стратегияси"нинг 2018 йил дастури лойиҳаси учун бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.
* * *
Вилоятимиздаги мавжуд 354 та мактабда ўқувчи ёшлар ўртасида санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш, атроф-муҳитнинг инсонлар саломатлигига зарарли таъсирларини камайтириш каби мавзуларда давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтди.
Кенг кўламли тадбирлар 10 га яқин ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилиб, уларда 3,8 минг нафар ўқувчи қамраб олинди.
Бу борадаги ишлар яна давом эттирилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий