Маданият ва санъат халқларни халқларга боғлайди. Бир ҳудуднинг ёки миллатнинг маънавияти, тарихи, тараққиёти, анъаналари ҳақида тушунча берадиган кино санъати омма орасида тезкор ёйилувчи тарғибот манбаидир.
Тақдимот олдидан кино ижодкорлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Ўзбеккино" миллий агентлиги халқаро бўлими бошлиғи Ася Батраева, Европа иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги элчиси Эдуард Стипрейс, Франция элчихонасининг маданий масалалар бўйича маслаҳатчиси Изабель Кэльбель журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.
Йиғилганларга намойиш этиладиган киноларнинг мазмун-моҳияти, фестивалнинг мақсад ва вазифалари, Европа иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар, кино оламидаги ижодий изланишларга оид маълумотлар берилди. Намойиш этилган кинолар ҳақида facebook com тармоғи орқали маълумотлар жойлаштирилди.
www.dustlikbayrogi.uz Ҳилола ИСМАТОВА.

Комментариев нет:
Отправить комментарий