четверг, 19 октября 2017 г.

Сохтакор ветеринарларнинг қилмиши

Хусусан, Кармана туман ветеринария бў­лимида 2010 йилдан бош ҳисобчи бўлиб иш­лаб келган О. Самадов (исм-фами­лия­лар ўзгартирилган) бир қатор жиноятларга қўл уради. Юртимиз меҳнат қонунчилигида интизомий жазо қўлланилиб турган хо­дим­га рағбатлантириш чоралари кўрилмас­ли­ги қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бош ҳисобчи мазкур моддани четлаб ўта­ди. Иш фаолияти давомида жами 8 мил­лион сўмдан ортиқ маблағларни ходим­лар­га нотўғри рағбатлантириш мукофоти си­фатида ҳисоблаб, давлат бюджетини та­лон-торож қилади. 
Ветеринарларимиз зиммасидаги яна бир масъулият бозорларимизга талабга жа­воб бермайдиган гўшт маҳсулотлари ки­риб боришининг олдини олиш сана­ла­ди. Белгиланган тартиб бўйича қассоблар мол сўйилишидан олдин уни ветеринар кўри­гидан ўтказишади. Мол гўшти сифатли бўл­са, улар учун форма-4 ҳужжати рас­мий­­лаштириб берилади. Ушбу ветерина­рия хизмати учун давлат божи тўланиб, тўл­дирилган ҳужжатни тегишли бозорнинг ветеринария-санитария экспертизаси кў­ригига топширилади. Якуний хулосадан сўнг­гина гўшт маҳсулотини сотишга рухсат берилади. 
Айрим ветеринарларимизнинг ана шун­дай масъулиятли ишга бепарво ёнда­ши­шини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ху­сусан, Кармана туман ветеринария бў­лими ветучастка мудири А. Ҳодиев 2010 йил­дан буён шу лавозимда ишлаб келиб, 7 йил давомида жами 24 миллион сўмдан ортиқ форма-4 ҳужжати учун тўланган маб­­­лағларни давлат хазинасига топшир­ма­ган. Бундан ташқари, у ўз ишига совуқ­қонлик билан ёндашиб, 14,5 миллион сўм­лик ҳужжатларни сохта тўлдирган.
Юқоридаги қонунбузарликлар юзасидан олиб борилган жиноят-қидирув ишлари ви­лоятимиз ветеринария соҳасидаги доғ­ни яққол намоён этди. Жорий йилнинг июль ойида жиноят ишлари бўйича Кар­мана туман судида ушбу иш кўриб чиқил­ди. Барча далиллар ҳамда гувоҳларнинг кўр­сатмалари жиноятга жазо муқаррарли­ги­ни исботлади. Суд ҳукмига кўра, жи­ноят­чи ветеринарларга озодликни чеклаш, ман­сабдорлик ва моддий жавобгарлик ла­возимларида ишламаслик, даромадининг 15 фоизини давлат фойдасига ундириш каби жазолар тайинланди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий