Редакция газет "Дустлик байроги" и "Знамя дружбы"
Новости и реформы Навоийской области
четверг, 19 октября 2017 г.
Сохтакор ветеринарларнинг қилмиши
Шайтоний нафс инсон бўйнига баъзан шундай арқон ташлаб, унга қилаётган ишини завқли ва жозибадор қилиб кўрсатадики, хом сут эмган банда ана шу фурсатда амалларини ҳеч бир мезонга ўлчаб ҳам кўрмайди. То оёғи тойгунча йўлида давом этаверади...
Жорий йилнинг баҳор-ёз ойларида вилоятимиз ветеринария корхоналарида олиб борилган жиноят-қидирув ишлари ушбу соҳада ҳудудда сохта ҳужжатлар тўлдириш, таниш-билишчилик каби жиноятлар кенг қулоч ёйганини кўрсатди.
Хусусан, Кармана туман ветеринария бўлимида 2010 йилдан бош ҳисобчи бўлиб ишлаб келган О. Самадов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бир қатор жиноятларга қўл уради. Юртимиз меҳнат қонунчилигида интизомий жазо қўлланилиб турган ходимга рағбатлантириш чоралари кўрилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бош ҳисобчи мазкур моддани четлаб ўтади. Иш фаолияти давомида жами 8 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ходимларга нотўғри рағбатлантириш мукофоти сифатида ҳисоблаб, давлат бюджетини талон-торож қилади.
Навоий шаҳар ветеринария бўлими бош ҳисобчиси ҳам худди шу жиноятни амалга оширади. 2012 йилдан буён фаолият юритиб келган С.
Ҳ
акимовнинг сохтакорлиги давлатга 6 миллион сўмлик зарар келтирди.
Ветеринарларимиз зиммасидаги яна бир масъулият бозорларимизга талабга жавоб бермайдиган гўшт маҳсулотлари кириб боришининг олдини олиш саналади. Белгиланган тартиб бўйича қассоблар мол сўйилишидан олдин уни ветеринар кўригидан ўтказишади. Мол гўшти сифатли бўлса, улар учун форма-4 ҳужжати расмийлаштириб берилади. Ушбу ветеринария хизмати учун давлат божи тўланиб, тўлдирилган ҳужжатни тегишли бозорнинг ветеринария-санитария экспертизаси кўригига топширилади. Якуний хулосадан сўнггина гўшт маҳсулотини сотишга рухсат берилади.
Айрим ветеринарларимизнинг ана шундай масъулиятли ишга бепарво ёндашишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Хусусан, Кармана туман ветеринария бўлими ветучастка мудири А.
Ҳ
одиев 2010 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келиб, 7 йил давомида жами 24 миллион сўмдан ортиқ форма-4 ҳужжати учун тўланган мабла
ғ
ларни давлат хазинасига топширмаган. Бундан ташқари, у ўз ишига совуққонлик билан ёндашиб, 14,5 миллион сўмлик ҳужжатларни сохта тўлдирган.
Мазкур тумандаги "Маликработ" вет-участка мудири Д. Сафоев, Навоий шаҳар ветеринария бўлими вет-санитари О. Нодировлар ҳам айни жиноятга қўл уришган. Улар ҳам сохта ҳужжатлар эвазига ўзгалар даромадини ўзлаштирган.
Юқоридаги қонунбузарликлар юзасидан олиб борилган жиноят-қидирув ишлари вилоятимиз ветеринария соҳасидаги до
ғ
ни яққол намоён этди. Жорий йилнинг июль ойида жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида ушбу иш кўриб чиқилди. Барча далиллар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари жиноятга жазо муқаррарлигини исботлади. Суд ҳукмига кўра, жиноятчи ветеринарларга озодликни чеклаш, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишламаслик, даромадининг 15 фоизини давлат фойдасига ундириш каби жазолар тайинланди.
Инсонларнинг саломатлиги билан бо
ғ
лиқ масалада юқоридаги каби бепарволикка йўл қўйиб бериш мумкинми, ахир? Уларнинг хуфиёна ҳаракатларидан ҳамма бехабар бўлгандек, гўё? Йўқ, албатта. Шу чоққача жиноятчиларни инсофга чақирадиган, қонуний ишлашга ундайдиган бирор мард топилмагани аслида янада кўпроқ кишини ташвишга солади.
Меҳнатсиз мўмай пул топмоқчи бўлган кимсаларнинг юқоридаги қилмиши киши хаёлига ана шундай ўйни солади. Ахир, ҳар бир ҳаракатнинг қонуний мезони, инсоний асослари йўқми? Жиноят содир этганлар камида 40-50 ёшда эканлигини ҳисобга олсак, уларни "хом сут эмган бандалар-да", дея оқлаб бўлармикан?
Н. РАЖАБОВ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий
Следующее
Предыдущее
Главная страница
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий