четверг, 2 ноября 2017 г.

Халқаро илмий алоқалар янги босқичда

Бугунги кунда бепоён Қизилқум бағридаги навқирон вилоят ўз тарихи ва иқтисодий салоҳияти, қадим ўтмиши ва нурли келажаги, етук кадрлари томонидан илм-фан соҳасида эришилаётган ютуқ ҳамда кашфиётлари билан бутун дунёга маълум ва машҳур бўлиб бормоқда. Бу борада вилоятимиз юксак инновациялар ҳамда юқори технологиялар марказига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Жумладан, муҳтарам Президенти­миз­нинг вилоятимизга ташрифи чоғида За­рафшон воҳаси салоҳияти, табиий бой­ликлари, хом ашё ресурслари хусусида сўз юритиб, мазкур ҳудуд имконият­лари­дан фойдаланишнинг барча чора­сини кўриш, инновацион техноло­гия­ларни жалб қилиш ҳамда ушбу мақсад­лар рўёби йўлида халқаро конференция ўтказиш ғоясини илгари сурган эди. Шу асосда анжуманга пухта ҳозирлик кў­рилди. Дунёнинг барча қитъасидаги кон­чилик, кимё технологиялари, маши­на­созлик, энергетика ва қишлоқ хўжа­лиги соҳасидаги нуфузли илмий-тад­қиқот институтлари, тармоқларнинг етакчи компанияларига таклифномалар юборилди. Мазкур нуфузли тадбирга тақдим этилган илмий ишланмалар ҳам­да маърузалар мутахассислар то­мо­нидан саралаб олинди.
— 154 та маъруза танланиб, улар инг­лиз тилига таржима қилинди ва яхлит тўплам ҳолида нашр этилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар ака­демияси бош илмий котиби Бахтиёр Ибрагимов. — Маърузаларни 19 мамла­кат­дан ташриф буюрган 60 нафарга яқин олимлар ҳамда етакчи компа­ния­лар вакиллари ва мамлакатимизнинг хал­қаро даражада эътироф топган тад­қиқотчилари тақдим қилди.
Халқаро анжуманнинг очилиш маро­сими ҳамда ялпи мажлисида саккиз на­фар олим воҳанинг салоҳияти ва инно­вацион ёндашувга эҳтиёж сезилаётган тармоқлари, бу борада эришилган ютуқ­лар, муаммо ҳамда истиқболдаги вази­фалар бўйича чиқиш қилди. Хусусан, На­воий кон-металлургия комбинати бош директори, Навоий давлат кончилик инс­титути ректори, профессор Қу­вон­диқ Санақулов ҳудуднинг кончилик, кимё, энергетика ва машинасозлик со­ҳасидаги салоҳиятига атрофлича тўх­талиб, тармоқларда истиқлол йиллари­да жорий этилган инновацион ишлан­малар, айниқса, кончилик саноатидаги модернизациялаш тадбирлари ҳамда йирик инвестицион дастурлар нодир металл ва минерал хом ашёлар ишлаб чиқаришда самарадорликни юксал­ти­риш имконини берганлигини таъ­кидлади.

— Комбинатимиз тизимидаги биргина 2-гидрометаллургия заводига татбиқ қилинган инновацион ишланмалар кор­хонада ишлаб чиқариш ҳажмини 1,9 баравар оширди, — деди Қ. Санақулов. — Кончилик — мураккаб соҳа. У доимий янгиланиш ҳамда ноанъанавий илмий ён­дашувларни тақозо этади. Шу боис Юртбошимизнинг мазкур ташаббуси во­ҳада барча тармоқ равнақида янги даврни бошлаб бериши, шубҳасиз.
Конференцияда, шунингдек, Буюк Бри­таниянинг Лидс, Австриянинг Линц университетлари, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг олимлари маъруза қил­дилар. Улар ўз чиқишларида воҳа­нинг кончилик саноатида юксак тех­нологияга асосланган бошқарувни жо­рий этиш бўйича ишланмалари, им­кониятлар ҳамда уларни Зараф­шонда қўллаш шароитлари, кончиликда бир­ламчи ва етакчи техникалар самара­дор­лигини кучайтиришнинг илмий ян­гиликлари, механизмлари бўйича синовдан ўтган лойиҳаларини тақдим қилдилар.
Тадбир доирасида матбуот анжумани ўтказилди.
— Мазкур анжуманда қатнашиб, ўз каш­фиётлари туфайли халқаро миқёс­да тан олинган нуфузли олимлар билан танишиш баробарида, дунёнинг етакчи илмий-тадқиқот институтларида тайёр­ланган инновацион ишланмалар билан ҳам танишдик, — дейди Австриянинг Линц университети профессори Ан­дреас Мюллер. — Бу барчамиз учун ўта муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга тад­бир­дир.
Эътиборли жиҳати, Навоий шаҳрида "За­рафшон воҳасини комплекс инно­ва­цион ривожлан­ти­риш: ютуқлар, муам­молар ва истиқ­бол­лар" мавзуидаги хал­­­­­­қаро илмий-ама­лий конференция ўз ишини самарали якун­­­­­лади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий